13 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +7,2 °C

Хавфсизлик
23 Авг  2019 579

Шифокорни ёқиб юбормоқчи бўлган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Андижон шаҳрида шифокорга қилинган тажовуз, яъни фуқаро шифокорни хонасига қамаб ёқиб юбормоқчи бўлган воқеа бўйича ИИВ расмий маълумот берди.

Аниқланишича, 21 август куни соат 10.00 ларда Хонобод шаҳарида яшовчи 1982 йилда туғилган Ф.А. бирга яшовчи онаси, 2-гуруҳ ногирони, 1955 йилда туғилган И.А.ни соғлиғи ёмонлашганлиги сабабли, уни Андижон шаҳрида жойлашган Андижон вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказининг жароҳат оқибатлари ва ортопедия бўлимига олиб келиб, онасини шу бўлим мудирининг қабулига олиб кирмоқчи бўлган ва бўлим мудири билан ўрталарида келишмовчилик келиб чиққан.

Шундан сўнг, Ф.А.нинг бундан жаҳли чиқиб, бўлим мудири қўлларини боғлаб, ўзи билан елим идишда олиб келган бензин ёқилғисини хонага сепиб, ўлдириш билан қўрқитаётган вақтида шу бўлимда ишловчи ходимлар Ф.А.ни ушлаб қолишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 112-моддаси (Ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш) 1-қисми ва 25-моддаси (Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш),173-моддаси (Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech