15 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +5,4 °C

Халқаро муносабатлар
15 Окт  2019 586
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев билан учрашди

Бокуда ўтаётган Туркий кенгаш саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти - Элбоши Нурсултон Назарбоев билан учрашди.

Давлатимиз раҳбари Нурсултон Назарбоевни Туркий кенгашнинг фахрли раиси этиб сайлангани ҳамда Туркий дунёнинг олий орденига сазовор бўлгани билан табриклади.

Қозоғистоннинг Биринчи Президенти Кенгашга асос солиниши ва унинг ривожланишига, ташкилот доирасида ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг кенгайишига катта ҳисса қўшгани алоҳида таъкидланди.

Элбоши Нурсултон Назарбоев, ўз навбатида, Ўзбекистоннинг Туркий кенгашга қўшилиши ушбу тузилманинг халқаро нуфузини ва ҳамкорлик самарадорлигини оширишга хизмат қилишини қайд этди.

Учрашувда икки томонлама муносабатларга оид, шунингдек, глобал ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар муҳокама қилинди.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech