22 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24,8 °C

Ҳукумат
1 Июн  2019 1587
Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев: Манфаатдорлик бўлсагина, интилиш, натижа бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев Бўка туманидаги «Саркор» фермер хўжалиги даласида пахта ва ғалла ривожини кўздан кечирди. Тошкент вилоятида 2019-2020 йилларда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга ошириладиган лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу лойиҳалар натижасида 14,5 мингдан зиёд иш ўрни ташкил этилиши режалаштирилган.

Давлатимиз раҳбари фермерлар, қишлоқ хўжалиги мутасаддилари билан мулоқот қилди. Кейинги йилларда пахта толасини юртимизда қайта ишлаш 30 фоиздан 70 фоизга етказилгани бу соҳада инқилоб бўлгани таъкидланди.

- Биз қишлоқ хўжалигида илм, инновацияларни қўлламаганимиз учун ерни «чарчатиб», унумдорликни йўқотиб қўйдик. Шунинг учун қишлоқ хўжалигини таркибий ўзгартириб, маҳсулотларнинг харид нархини оширдик. Манфаатдорлик бўлсагина, интилиш, натижа бўлади, - деди Президент.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech