17 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +5,4 °C

Ҳукумат
14 Окт  2019 621

Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий кенгашнинг навбатдаги саммити тадбирларида иштирок этиш учун Боку шаҳрига келди. 

Олий мартабали меҳмонни Озарбайжон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Ёқуб Аюбов, Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Саммитнинг асосий тадбирлари 15 октябрга мўлжалланган. Ташриф доирасида Президентимиз қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech