20 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +30,4 °C

Маданият
13 Мая  2019 554

“Шарқ тароналари”да иштирок этиш учун 513 нафар ижодкор мурожаат қилган

Маданият вазирлигида “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалини ўтказиш бўйича штаб йиғилиши бўлиб ўтди.

Маданият вазири тегишли бошқарма бошлиқлари ва ходимлари билан биргаликда фестивални юқори савияда ўтказиш учун тайёргарлик ишларини белгилаб олди.

2018 йил отябрь ойидан буён “Шарқ тароналари” дирекциясига фестивалда иштирок этиш учун 513 нафар ижодкор иштирок этиш истагини билдирган. Шулардан энг сара жамоалар ва яккахон тартибда ижро этадиган санъат усталари 2019 йил август ойининг учинчи ҳафталигида Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган “Шарқ Тароналари” мусиқа фестивалида иштирок этади.

Фестиваль доирасида ўтказиладиган очиқ концертлар, ижодий учрашувлар, давра суҳбатлари, халқаро илмий ва матбуот конференциялари, маҳорат дарслари ва бошқа масалалар бўйича дастурлар юзасидан муҳокамалар ўтказилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech