17 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +27,8 °C

Ижтимоий ҳаёт
7 Мая  2019 956

“Шараф лентаси” тарқатиш тадбирлари давом этмоқда

Хабарингиз бор 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан 25 апрелдан бошлаб “Шараф лентаси” акцияси ўтказилмоқда. Шу кунга қадар ўтказилган тадбирларда 200 мингга яқин ленталар тарқатилди.

Бугун, 7 май куни А.С.Пушкин номидаги майдонда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида “Шараф лентаси”ни тарқатиш тадбири ташкил этилди.

Тадбирда ҳарбий оркестр томонидан ижро этилган мусиқалар, Ўзбек драма театри жамоасининг иккинчи жаҳон уруши йилларидаги воқеаларни акс эттирувчи саҳна кўринишлари, Миллий маданий марказларнинг чиқишлари, спортчилар ва Миллий Гвардия ҳарбий хизматчиларининг жангавор кўринишлари йиғилганларда байрамона кайфият уйғотди.   

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech