18 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,8 °C

Хавфсизлик
18 Апр  2019 946

Шаҳрисабзда чақалоғини 10 млн сўмга сотган она ушланди

Бош прокуратура департаментининг Шаҳрисабз шаҳар бўлими ходимлари томонидан вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Шаҳрисабз шаҳар, “Ипак-йўли” М.Ф.Й.да яшовчи фуқаро Н.Қ. 2019 йил 8 апрель куни туғилган қиз фарзанди И.Б.ни фуқаро Ж.Р.га 10 миллион сўмга сотиб, ўз хоҳиши билан сотганлиги ҳақидаги тилхатни ёзиб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Н.Қ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Бу ҳақда бош прокуратура матбуот хизмати хабар беради.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech