16 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24,6 °C

Спорт
29 Мар  2019 1048

Шаҳрам Ғиёсовнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди

Профессионал боксда фаолият олиб бораётган боксчимиз Шаҳрам Ғиёсов 26 апрель куни ўзининг навбатдаги жангини ўтказиши ҳақида хабар берилганди. Айни пайтга келиб, унинг ушбу жангдаги рақиби аниқ бўлди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар қилмоқда.

 

Боксчимизнинг маълум қилишича, унинг навбатдаги рақиби америкалик Эммануэль Тэйлор бўлади. Мазкур баҳс 10 раундга мўлжалланган бўлиб, вакилимиз интерконтинентал камари учун рингга кўтарилади. Бўлажак бокс кечаси АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Шаҳрам Ғиёсов шу пайтгача профессионал боксда еттита жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган ва 6 бор рақибларини нокаутга учратган эди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech