21 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +6,6 °C

Спорт
26 Дек  2018 2712

Ўзбекистонлик шахматчи жаҳон чемпионини мағлуб этди

Шамсиддин Воҳидов шахмат бўйича жаҳоннинг амалдаги чемпиони Магнус Карлсен устидан ғалаба қозонди. Мазкур партия Санкт-Петербургда рапид ва блиц бўйича ўтказилаётган жаҳон чемпионати доирасида бўлиб ўтди.

22-юришда қўпол хатога йўл қўйган Карлсен донасидан ажраб қолиши мумкин эди, аммо унинг ўрнига фарзинни бой берди. Ватандошимиз эса юзага келган вазиятдан унумли фойдаланиб, рақибини 36-юришда мағлубиятни тан олишга мажбур этди.

Бошқа партияларда Нодирбек Ёқубов Станислав Новиков билан дуранг ўйнаган бўлса, Нодирбек Абдусатторов испаниялик Лопес Иван Сальгадога имкониятни бой берди.

Ушбу шахматчиларимиз Туркиянинг Коня шаҳрида ўтказилган Умумжаҳон шахмат Олимпиадаси ғолиблари бўлганди ва Президент совғаси - «Spark» автомобилларини қабул қилишганди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech