22 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,2 °C

Сеулда "Наврўз" номли маданият байрами ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири Корея Республикасида бир қатор учрашувлар ўтказаётгани ҳақида хабар берилганди.

Вазирликдан маълум қилишларича, яна бир ҳамкорлик учрашувларидан  бири бу  "Корея Республикаси-Марказий Осиё" ҳакорлик форуми секретариати директори Лим Чёл Ви билан бўлиб ўтди. Икки давлат маданият вакилларининг учрашувида жорий йилнинг март-апрель ойларида Сеулда "Наврўз" номли маданият тадбири ўтказилиши режалаштирилди.

Ушбу маданият байрамида ўзбекистонлик санъаткор ва ижодкорлар иштирокида катта концерт бўлиб ўтади  шу йилнинг  сентябрь ойида эса, Ўзбекистонда Корея-кўргазмасини ташкил этиш келишилди ҳамда 2020 йилда Ўзбекистон музей ходимларини Кореяда малакасини ошириш масаласида музокаралар олиб борилди.

 Бу каби саъй-ҳаракатлар маданият ва санъат соҳасини тубдан  ислоҳ қилиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech