25 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +32,4 °C

Саломатлик
22 Апр  2019 703

Сеул миллий университети ректори ўзбекистонлик талабалар билан бирга операция ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг маълумотларига кўра, Кореянинг Сеул миллий университети ректори Сонг Жу Хо бошчилигидаги делегация Тошкент давлат стоматология институтига бўлди.

Ректор Сонг Жу Хо институтнинг докторантлар, магистрлар, клиникалар ва талабалари учун маърузалар ўқиди. Шунингдек, ректор стоматология ва протезларни ўтказиш, юз-жағ соҳасида институт ходимлари ва талабалари билан биргаликда бир нечта операциялар ўтказди.

Кореялик профессор билан ҳамкорликда ўтказилган операциялар ўзаро тажриба алмашишга хизмат қилган бўлса, юртимизда шу соҳада таълим олаётган мутахассислар учун малакавий амалиёт вазифасини ҳам ўтади.

Нуфузли хорижлик экспертларнинг олий таълим муассасаларининг ўқув ва амалиёт машғулотларига жалб қилиниши соҳа ходимлари ҳамда талабалар учун хорижий илғор тажрибалар ва инновацион таълим технологиялар билан танишиш имконини бермоқда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech