21 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +34 °C

Мамлакатимизда
13 Сен  2019 548

Тошкент шаҳридаги икки туманга янги ҳоким тайинланди

Яккасарой тумани ҳокими бўлиб ишлаб келган Бахтиёр Шамуратов Сергели тумани ҳокими этиб тайинланди. Унинг ўрнига Яккасарой тумани ҳокими лавозимини Анвар Сайфутдинов эгаллади.

Бахтиёр Абдувахитович Шамуратов илгари давлат солиқ қўмитаси, Тошкент шаҳар ва Сергели туман ҳокимликларида, Тошкент шаҳар Туризмни ривожлантириш департаментида раҳбарлик лавозимларида ишлаб келган.

Сайфутдинов Анвар Назарович Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгаши депутати. 2004 йилдан ҳозирги вақтгача, “Navro’z-FT” МЧЖ, “Sanico Trading” хусусий корхонаси, “Shinkonrakttorg” шўъба корхонаси ва “Sanico Group” МЧЖда раҳбарлик лавозимида ишлаб келган.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech