17 Январь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +2 °C

Мамлакатимизда
6 Дек  2019 693

«Scopus Award – 2019»: Ўзбекистоннинг энг кучли олимлари тақдирланди

Бугун, 6 декабрь куни “Зарафшон” концерт залида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Elsevier (Нидерландия) компанияси томонидан йил давомида самарали фаолият кўрсатган ўзбекистонлик етакчи олимларни тақдирлаш  «Scopus Award–2019» маросими бўлди, деб хабар қилади Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги.

Тадбирда Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов, вазирлик ва ташкилотлар раҳбарлари, QS, Times Higher Education каби дунёнинг етакчи рейтинг агентликлари вакиллари, Elsevier компанияси мутахассислари, хорижлик экспертлар ҳамда олий таълим муассасалари ректорлари, проректорлари ва докторантлар иштирок этди.

«Scopus Award–2019» тақдирлаш маросимида 28 та номинация бўйича 37 нафар олим ва тадқиқотчи, 6 та олий таълим муассасаси ва 1 та илмий журнал тақдирланди.

Маълумот учун, 2018 йил 23 март куни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Elsevier компанияси ўртасида республика ОТМларини  дунёнинг етакчи университетлари  рейтингига киритиш бўйича «Илм-фан – 2020» милллий ривожланиш дастури имзоланган эди.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech