22 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,6 °C

Мамлакатимизда
15 Июл  2019 507

Сайёр қабуллар ҳисобот учун эмас, аҳоли розилигига қаратилган

2019 йилнинг 6 ойи мобайнида Дўстлик туманидаги 4 та секторлар раҳбарлари томонидан ўзларига бириктирилган ҳудудларда яшовчи фуқаролар билан жами 72 маротаба оммавий қабул тадбирлари ўтказилди. Бўлиб ўтган оммавий қабулларда аҳоли томонидан энг долзарб ва ўткир муаммолар кўтирилмоқда.

Шундай учрашувлардан бирида Ғофур Ғулом маҳалласида яшовчи Абдували Саримсоқов аҳолининг кўп йиллик муаммоси бўлган дренажларни ишга тушириш лозимлигини айтган эди. Маҳалла аҳли ёғин-сочинли даврларда жуда қийналар, ер ости сизот сувининг юқорилаб кетиши натижасида уйлар ҳамда маъмурий биноларнинг ер тўлалари сув билан тўларди. Муаммо кўтарилганидан кейин алоқадор ташкилот ва идоралари мутасаддилари билан жойига чиқиб ўрганилди.

Ушбу муаммо туман Халқ қабулхонаси ва 3-сектор раҳбари И.Нурматов томонидан туман ҳокимлиги даражасида кўтарилди.

Туман ҳокимлигининг ташаббуси билан тегишли ташкилотлар ва кенг жамоатчилик вакиллари ҳомийлиги асосида дренаж тизимининг Дўстлик Қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежи ҳовлиси, “А.Саркисов” каналининг ва Арнасой туманига олиб борувчи йўлдан “Мевазор” ҚФЙга ўтувчи қисмларидаги эски қувурлар тўлиқ янгиланди. Натижада маҳалла ўртасида тўпланиб, атрофга бадбўй ҳид таратган сизот сувлар тўпланиб қолишига барҳам берилди.

Ўтказилган сайёр қабуллардан шу каби кўплаб муаммолар ҳал этилмоқда.

Тадбирларда иштирок этган 2959 нафар фуқароларнинг 639 нафари ўзларининг 803 та муаммоли масалалари юзасидан мурожаат қилишган. Ушбу мурожаатлардан 466 таси ўрганиб чиқилиб қаноатлантирилган, 294 таси бўйича фуқароларга асосли тушунтиришлар берилган, 43 та мурожаатлар эса ҳозирги кунда ижрочи ташкилотлар томонидан ўрганиб чиқилмоқда.

Ушбу рақамларни 4 та секторлар кесимида кўриб чиқарканмиз, 1-сектор раҳбари туман ҳокими Улуғбек Узоқов олти ой мобайнида 20 та сайёр қабуллар ўтказган. Унда фуқаролардан 218 та муаммоли масалалари юзасидан мурожаатлар бўлган. Мурожаатларнинг 135 таси ижобий ҳал этилган, 81 та мурожаат бўйича фуқароларга асосли тушунтиришлар берилган, 2 таси айни пайтда ўрганилмоқда.

Туман прокурори Акбар Сакиевга бириктирилган 2-сектор ҳудудида 18 та сайёр қабуллар ташкил этилган. Уларда 175 та муаммоли масалалари кўтарилган. Мурожаатларнинг 104 таси ижобий ҳал этилган, 59 таси бўйича фуқароларга асосли тушунтиришлар берилган, қолган 12 та мурожаатлар ўрганиляпти. 

3-секторга раҳбарлик қилаётган туман ИИБ бошлиғи И.Нурматов аҳоли билан 18 та учрашув ўтказиб, фуқаролардан 194 та муаммоли масалалари тушган. 123 та мурожаат қаноатлантирилган, 55 таси бўйича фуқароларга керакли маслаҳатлар берилган, 16 та мурожаатлар эса ўрганилмоқда. 

Туман ДСИ бошлиғи Р.Бегимқулов 4-сектор ҳудудидаги аҳоли яшаш манзилларида 16 та сайёр қабуллар ташкил этган. Учрашувлар давомида 216 та муаммоли масалалари юзасидан мурожаат қабул қилинган. Айтилган мурожаатларнинг 104 таси ўрнида ҳал этилган. 99 таси тушунтиришлар берилган, 13 та мурожаатлар эса ўрганилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, ўтган давр мобайнида Жиззах вилояти ҳокимлиги томонидан тасдиқланган жадвал асосида 2019 йил 4 апрель куни Жиззах вилояти ҳокими Э.Салиев томонидан аҳоли билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда Номоз Холмуродов “Чинобод” маҳалласида жойлашган 24 та барак уйлар бузилишга тушганлиги сабаб 150 та хонадонларда яшовчи 600 нафарга яқин фуқароларни тақдирига аниқлик киритишни сўраган.

Мурожаат юзасидан ҳозирги кунда Дўстлик тумани ҳокимлиги томонидан ушбу хонадонларда яшовчи 40 та оилага уй-жой қуриш учун 3 сотихлик ер майдонлари ажратилди. Туман ҳокимлиги ҳомийлигида ишлаб чиқилган лойиҳа асосида аҳоли томонидан уй-жойларга пойдеворлар қўйилиб, деворлари кўтарилмоқда.

Қолган 120 та оилаларни уй-жой билан таъминлаш учун Дўстлик шаҳри, А.Навоий маҳалласи ҳудудида 4 та 4 қаватли биноларнинг қурилиши режалаштирилиб, ҳозирги кунда ушбу кўп қаватли уйларнинг пойдеворларини қуриш ишлари бошланди.

Бу каби ижобий ҳал этилган масалаларни кўплаб келтириш мумкин. Таъкидлаш жоизки, ўтказилаётган тадбирлар шунчаки ҳисобот учун эмас, аҳолининг муаммоларини аниқлаш ва уларни ҳал этишга қаратилган.

Ғайбулла ПАРМАНОВ,

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Жиззах вилояти Дўстлик тумани

Халқ қабулхонаси мудири.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech