19 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +24,8 °C

Мамлакатимизда
4 Апр  2019 787

Шеробод туманидаги сайёр қабулда мурожаатларнинг 117 таси жойида ҳал этилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари А.Усманов бошчилигида Шеробод туманда оммавий сайёр қабул ўтказилди. Ўтган вақт давомида сектор раҳбарлари, вилоят ҳокимлиги, Президентимизнинг вилоят халқ қабулхонаси ва бошқа тегишли ташкилотлар томонидан уйма-уй юрилиб аҳолининг турмуш шароити, ижтимоий аҳволи ўрганилишига қарамасдан, ҳали муаммолар бир талай эканлиги сайёр қабул давомида маълум бўлди.

 

Шеробод туман фуқароларидан уй-жой масаласида 34 та, иш билан таъминлаш учун 38 та, ичимлик суви бўйича 18 та, қишлоқ йўлларининг аҳволи ҳақида 22 та, таълим ва мактабгача таълим борасида 13 та, кадастр соҳасида 16 та, соғлиқни сақлаш масаласида 8 та мурожаат келиб тушган. Кун давомида 238 нафар фуқароларнинг шикоят ва аризалари қабул қилиниб, уларнинг 117 таси ёки 42,7 фоизи жойида ҳал этилди. Қолган мурожаатлар эса қатъий назоратга олиниб, тегишли тартибда ҳал қилиш учун ўн кун муддат белгиланди.

Тумандаги “Чағатой” маҳалласидан Бозор Норбўтаев, “Пошхурт” маҳалласидан Амон Бозоров, “Чўмичли” маҳалласидан Хуррам Жумаев, “Хўжақия” маҳалласидан Зубайда Ибрагимова каби бир қатор фуқароларга соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан эшитиш мосламалари берилди. Шунингдек, давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси 42 нафар фуқарога шу ернинг ўзида тегишли хизмат кўрсатиб, муаммоларни ҳал этишди.

– Мен юртбошимиз томонидан юборилган вакилга Пошхурт қишлоғида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш мақсадида тикувчилик цехини очиш бўйича мурожаат қилдим. Таклифим қаноатлантирилди. Қишлоғимизда тикувчилик цехи қуриш бўйича тегишли ташкилотларга аниқ кўрсатмалар берилди. Бундан нафақат мен, барча пошхуртликларнинг бошлари осмонга етди, – дейди шу қишлоқда яшовчи Ойнахол Раҳмонова.

Туманда истиқомат қилувчи 14 нафар фуқароларнинг туман ҳудудида фаолят юритиб келаётган цемент ишлаб чиқариш заводига  ишга жойлаштиришни сўраб қилган мурожаатлари жойида ҳал этилиб барчасининг талаби ижобий ҳал этилди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech