20 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +11,3 °C

Мамлакатимизда
8 Апр  2019 1591

Сайёр қабулда фуқаро ишли бўлди

7 апрель куни Ўзбекистон Республикасси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари Алишер Усманов, Президент Администрацияси етакчи инспектори Шокир Атаджанов, Сурхондарё вилояти Халқ қабулхонаси раҳбари Абдулҳаким Эшмуратов, Денов туманининг 4 та сектор раҳбари, Сурхондарё вилоятидаги ташкилот раҳбарлари Денов тумани аҳолисининг мурожаатларини тинглаш мақсадида олис “Меҳнатобод” маҳалласида сайёр қабул ташкил этилди.

 

Қабул жараёнида аксарият фуқароларнинг мурожатлари жойида ҳал этилди. Хусусан, тоғли Сина қишлоғидан Сайёра Темирова оилавий шароити яхши эмаслиги ва ишлаш истаги борлигини айтиб мурожаат қилди. Унинг мурожаати ўша жойнинг ўзида ҳал этилиб Сайёра Темирова ўзининг уйига яқин бўлган 14 қишлоқ врачлик пунктига ишга кирди. Масаласи бу қадар осон ҳал бўлган фуқаро хурсандлигини изхор этиб, раҳбарларга ташаккур айтди.

Денов туман фуқароси Шодиев Қурбонали тақдир тақозоси билан оғиршатоитга тушиб қолган. Унинг турмуш ўртоғи бир неча йилдан буён жигар церрози билан оғрийди. У бугунги кунда турмуш ўртоғи учун дори-дармон олишда моддий қийинчиликка дуч келмоқда. Ушбу масала Денов туман ҳокими Б.Иботов ва Денов туман Тиббиёт бирлашмаси раҳбари Й.Бўриев томонидан назоратга олиниб, унга моддий ёрдам ажратилди.

Қабулда ёшларни иш билан таъминлаш, уларни қийнаётган масалаларни ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилди. Қабулда Денов туманидаги “Дашти чинор” маҳалласи фуқароси Тўраев Шоҳруҳ тадбиркорликни йўлга қўйиш истагини билдирди.  Ўзбекистон Республикасси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари Алишер Усманов Тўраев Шоҳруҳга кредит ажратилиши бўйича кўрсатма берди. Шу жойнинг ўзида 4-сектор раҳбари – Денов туман Солиқ Инспекцияси раҳбари Одил Ёқубов Шоҳруҳга “Микрокредитбанк” Денов туман бўлимидан 28 миллион сўм кредит расмийлаштириш учун тавсифнома берди.

Денов туманида ўтказилган қабулда 186 та мурожаат эшитилди. Шундан  51,3 фоизи жойида ҳал этилди. Қолган 48,7 фоиз мурожаатлар назоратга олинди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech