23 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +10 °C

Мамлакатимизда
9 Апр  2019 257

Сайёр қабулда бир оиланинг никоҳи расмийлаштирилиб фарзандларига гувоҳнома берилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси ўринбосари А.Усманов бошчилигида Сурхондарё вилояти Халқ қабулхонаси мудири А.Эшмуратов ҳамда вилоятдаги масъул ташкилот ва идоралар раҳбарлари иштирокида вилоят марказидан 107 км. узоқликда жойлашган Қизириқ тумани “Етимқум” маҳалласида сайёр қабул ўтказилди.

 

Ушбу қабулда иштирок этган 152 нафар фуқаронинг турли масалаларга оид 199 та мурожаатлари қабул қилинди ва бу мурожаатларнинг аксарияти шу куннинг ўзидаёқ ҳал этилди. Қўшимча муддат талаб этилган мурожаатлар назоратга олиниб, қисқа муддатларда ҳал этиб бериш юзасидан мутассади ташкилот раҳбарлари ҳамда масъул ходимларига топшириқлар берилди.

Жумладан, туманнинг “Бағрикенг” маҳалласида яшовчи Камола Шобердиева  ва турмуш ўртоғи Баҳодир Сапаровлар 2008 йилдан буён 3 нафар фарзандига расмий никоҳдан ўтмаганлиги сабабли туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларни олишмаган. Бу  мурожаат туман ФҲДЁ бўлими билан бирга ўрганилда ва уларнинг никоҳи расмийлаштирилиб, фарзандларига туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалар сайёр қабул жараёнида топширилди.

Шунингдек, “Кармаки” маҳалласида яшовчи Мақсуда Ўрозова йиллар давомида “Микрокредитбанк”нинг туман филиалига янги иш ўринларини яратиш мақсадида тикувчиликни ривожлантириш  учн  кредит ажратишларини  сўраб келган, аммо, унинг мурожаати қаноатлантирилмаган. Унинг мурожаат қабул жараёнида атрофлича ўрганилиб, Микрокредитбанк туман филиали томонидан фуқаро Мақсуда Ўрозовага қонуний тартибда 7 млн. сўм кредит маблағи 5 апрель куни чиқариб берилиши кафолатланди.

Шу ерда ҳақли савол туғилади, аксарият мурожаатлар ечими йиллар давомида пайсалга солиб келинаётганининг сабаби нимада? Ана шу ҳақли савол мутасадиларнинг ҳаловатини бузса, ўз вазифасига масъулият билан ёндошса – муаммолар ўз вақтида ҳал бўлади ва аҳолининг эртанги кунга бўлган умиди ортиб бораверади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech