17 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,6 °C

Биласизми?
27 Авг  2019 679

Саудия Арабистони рекордчи аттракционлар паркини қуради

Саудия Арабистонида очилиши 2023 йилга мўлжалланган Six Flags Qiddiya кўнгилочар боғида  «рекордчи аттракционлар» қурилади. Душанба куни Ар-Риёд шаҳрида  бўлиб ўтган маросимда ушбу ноёб лойиҳа Six Flags компанияси томонидан тақдим этилди.

Компания «Лочин парвози» деб номланган дунёдаги энг узун, энг баланд ва энг тезкор ҳаракатланувчи аттракциони шунингдек, дунёдаги энг баланд эркин қулаш аттракциони «Сирокко минораси» ҳақида қисқача маълумот берди. 32 гектар майдонни эгаллайдиган боғда жами олтита тематик зонага бўлинган 28 та аттракцион қурилади.

Компания Ар-Риёд яқинида ташкил этиладиган Қиддия кўнгилочар шаҳрида жойлашган тематик паркнинг дизайн лойиҳасини тақдим этди. Қиддия – бу Саудия Арабистони ҳукуматининг мегалойиҳасидир. Унинг қурилиши ўтган йил апрель ойида бошланган ва 2023 йилда ишга туширилиши режалаштирилган.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech