23 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19,5 °C

Саломатлик
18 Мар  2019 1423

Саратон хавфини камайтирувчи 5 маҳсулот

Қуйида тавсия этилган маҳсулотлар ҳамиша таомномангиздан ўрин олсин. Тадқиқотларда аниқланишича, уларни мунтазам истеъмол қилиш организмда турли ўсмаларнинг пайдо бўлиш хавфини самарали камайтиради.

 

Клетчатка (бириктирувчи тўқима)ли маҳсулотларЯқинда 125 минг инсон устидаги 24 йиллик кузатишлар натижаларига хулоса ясалди. Олимлар ана шу давр ичида кўнгиллиларнинг гастрономик кўникма-одатларини уларнинг соғлигига қандай таъсир кўрсатишини кузатишди. Бу лойиҳада тадқиқотчилар томонидан қилинган хулосалардан бири клетчаткали маҳсулотларни мунтазам истеъмол қилишнинг саратонга қарши кучли самарали ҳимоя қилиш хусусиятига эгалигидир. Хусусан, таомномасида доим клетчатка бўлган инсонлар жигар саратонига сезиларли камроқ чалинар экан.

Бета-каротинли маҳсулотлар. Бу гурҳга сариқ ва тўқ сариқ табиат неъматлари – сабзи, ошқовоқ, ўрик ва бошқалар киради. Бета-кротин организмга кучли антиоксидант сифатида таъсир кўрсатади. Олимлар томоқ ва йўғон ичак саратони хавфининг камайишини ана шу маҳсулотлар билан боғлайдилар.

Ликопинли маҳсулотлар. Тарвуз, помидор ва хурмо каротиноид пигментли ликопинларга бой. Ликопин, шунингдек, антиоксидант таъсирга эга. Таомномада мунтазам ликопин бўлиши ўпка, ошқозон, простата безлари, сут бези саратони хавфининг камайишига хизмат қилади.

Ёнғоқлар. АҚШда 75 минг аёл устидан ўтказилган тажрибанинг кўрсатишича, ҳафтасига 60 грамм ёнғоқ истеъмол қилган аёлларда уларни кам еган ва умуман емаганларга қараганда ошқозоности саратони хавфи жуда паст бўлган. Шунингдек, ушбу маҳсулотларнинг ичак саратони олдини олиш хусусиятига эгалиги ҳам аниқланди. Жанубий Корея олимларининг тасдиқлашича, ҳафта давомида уч маҳал ёнғоқ истеъмол қилиш бу - эркак ва аёлллар учун колоректал саратонга қарши кучли ҳимоя дегани экан.

Дуккаклилар. Олимларнинг тасдиқлашича, дуккакли маҳсулотларни ҳар куни истеъмол қилиш тавсия этилади. Бу организмни етарли миқдорда рух моддаси билан таъминлайди. Тадқиқотлардан маълум бўлишича, саратонга чалинган беморлар тўқималарида айнан рух моддаси камлиги билан ажралиб туришади.  Шунингдек, дуккакли маҳсулотлар таркибидан антиканцероген самарага эга махсус таркиб IP6 экстракти мавжуд. У кўкрак, жигар, йўғон ичак, простата безлари ва ошқозон саратонлари олдини олишда самарали таъсирга эга.

Карамсимон сабзавотлар. Уларга карамнинг турли типлари киради. Аниқланишича, ушбу маҳсулотлар организмга сингиш жараёнида биологик фаол бирикмаларни ҳосил қилади ва улар ДНКни зарарланишдан ҳимоялайди. Шунингдек, саратон ҳужайралари фаоллигини босиб, уларнинг бирлашиб, ёмонсифатли ўсмалар ҳосил қилишига йўл қўймайди. 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech