17 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +3,6 °C

Туризм
18 Окт  2019 475

Марказий Осиёда илк бор Самарқандда туризм бўйича халқаро конференция ўтказилади

12-15 октябрь кунлари Хитойнинг Гуйлинь шаҳрида “Бир макон, бир йўл, бир туризм” II Халқаро конференцияси бӯлиб ўтди, деб хабар беради Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси.

Унда Самарқанддаги “Ипак йўли” туризм халқаро университетининг Ривожлантириш ва стратегик муаммолар бӯйича проректори Азамат Акбаров бошчилигидаги делегация иштирок этди.

“Бир макон, бир йўл, бир туризм” халқаро конференциясида дунёнинг 64 мамлакатидан ташриф буюрган 200дан зиёд ўқув ва давлат муассасалари, туризм соҳасидаги йирик компаниялар вакиллари қатнашди. Тадбир доирасида туризм соҳаси ва ўқув муассасалари ҳамда хусусий компаниялар ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш билан боғлиқ турли масалалар, шунингдек, сайёҳларни қабул қилишнинг ўзига хос жиҳатлари, туризм соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш ва бошқа қатор долзарб масалалар кўриб чиқилди.

Таъкидлаш лозимки, “Бир макон, бир йўл, бир туризм” III Халқаро конференциясини 2020 йилда Самарқанд шаҳрида, хусусан, “Ипак йўли” туризм халқаро университетида ўтказиш режалаштирилди. Нуфузли анжуман туризм соҳасидаги олимлар ва мутахассислар учун интерактив платформани тақдим этади. Улар эса, ўз навбатида, ушбу платформада ўзларининг сўнгги тадқиқотлари билан бўлишишади.  

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech