22 Январь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +1,2 °C

Хавфсизлик
5 Дек  2019 504

Самарқандда 402 дона газ баллон ва 101 млн. сўмлик суюлтирилган газ талон-торож қилинди

“Жомбойтумангаз” филиалида аҳоли учун ажратилган суюлтирилган газ баллонларини талон-торож қилиш ҳолати аниқланди, деб хабар қилади Бош прокуратура матбуот котиби.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Самарқанд вилояти, Жомбой туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Жомбойтумангаз” филиали бўлим муҳандиси Ғ.И. ва бошқалар, моддий жавобгарлигида бўлган 128,2 млн. сўмлик 402 дона маиший газ балонларини ҳамда 101,4 млн. сўмлик суюлтирилган газ маҳсулотларини асоссиз ҳисобдан чиқариб талон-торож қилганликлари маълум бўлди.  

Мазкур ҳолат юзасидан Ғ.И. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech