16 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +7,9 °C

Транспорт
18 Сен  2019 618

Самарқанд халқаро аэропортида янги терминал қурилиши бошланди

Давлатимиз раҳбарининг вилоятга ташрифи чоғида Самарқанд халқаро аэропортини замон талабларига мос даражада реконструксия қилиш, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш, қолаверса сайёҳлар оқимини кўпайтириш учун янги лойиҳаларни ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берилганди.

Мазкур вазифа ижроси доирасида Самарқанд халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Транспорт вазири А.Раматов, вилоят ҳокими Э.Турдимов ва соҳа мутасаддилари иштирокида белгиланган лойиҳалар ўрганиб чиқилди, деб хабар тарқатди Zarnews.uz маҳаллий нашри.

Режага кўра, 2019-2020 йилларда Самарқанд халқаро аэропортида хизмат кўрсатишни ривожлантириш учун янги терминал қурилади ва учиш-қўниш йўлаги реконструкция қилиниб, самолётлар тураргоҳи кенгайтирилади ҳамда радиолокация тизимлари такомиллаштирилади. Бунинг учун 15 октябрдан бошлаб бир ярим ой давомида ушбу ҳаво дарвозаси фаолияти вақтинча тўхтатилиб, янги асфалт қопламаси ётқизилади.

– Мазкур лойиҳалар амалга ошгач, аэропортда соатига 600 нафар хорижий ва маҳаллий меҳмонларга хизмат кўрсатиш имконияти яратилади, – дейди А.Раматов. – Ҳозирда кунига 2-3 самолёт парвоз қилаётган бўлса,  аэропорт замонавий қиёфага киргандан сўнг бир кунда 20 дан ортиқ рейс амалга оширилади.  Янги терминални бунёд этиш ишлари маҳаллий қурилиш корхоналари томонидан амалга оширилади.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech