16 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +31,4 °C

Маданият
28 Мая  2019 421

Сальвадорда Колумбгача бўлган тамаддунга тегишли «Помпей»ни топишди

Археологлар Хойя-де-Серен тарихий мажмуаси ҳудудида жойлашган ва вулқон портлашидан вайрон бўлган илгари фанга номаълум манзилгоҳни топдилар.

«Archaeology News Network»нинг хабар беришича, бунда гап олимлар «Америка Помпеи», деб номланган археологик объект ҳақида бормоқда. Колумбгача бўлган даврдаги Хойя-де-Серендаги манзилгоҳ Лома-Кальдер вулқони отилиши натижасида йўқ бўлиб кетган.

Бу эрамиздан аввалги 650 йилда содир бўлган ва манзилгоҳ батамом вулқон кули остида қолган. Унинг қатлами остида археологлар янги далилларни қўлга киритдилар. Тадқиқотчилар томонидан олтита сопол туваклардаги куйган уруғлар, учта жўхори сўтаси, куйиб, шишага айланган тоғ жинсларининг кўплаб  бўлаклари ва ҳайвонлар - буғу, енот, шунингдек, итлар ёки койотлар суякларини топдилар.

Буларнинг барчаси испанлар келгунга қадар маҳаллий аҳолининг ҳаёти ҳақида кўпроқ билишга ёрдам беради. Археолог Мишел Толедонинг айтишича, мазкур археологик далиллар мажмуанинг жанубий ҳудудидан топилган. Унга шартли «19-тузилма», дея ном ҳам берилган. Бинонинг ўзига хос хусусиятлари инобатга олинса, унинг омборхона бўлганини тахмин қилиш мумкин.

«Суякларда кальциноз излари бор ва бу жониворнинг артритдан азоб чекканини кўрсатади, - дейди Толедо. - Шубҳасиз, у уй ҳайвони бўлган, негаки бундай касаллик билан ёввойи табиатда омон қолмасди».

Янги тадқиқотлар эса Хойя-де-Серен жойлашган мажмуа ҳудудларига одамларнинг келиб яшаб қолиши узоқ вақт давомида кечганини тасдиқламоқда.

Бундан ташқари, археологлар биринчи марта қадимги одамларнинг қишлоқлар қуриш ва экин майдонлари очиш учун тепаликларни «кесиб» ишлов беришганига ҳам далиллар топдилар.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech