20 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,6 °C

Яшил сайёра
27 Апр  2019 1420

«Россия-24» каналида Оролбўйидаги экологик вазият ҳақидаги сюжет намойиш этилди

«Вести» дастурининг Марказий Осиё бюроси бош муҳаррири Роберт Францев Муйноқ туманида бўлди, ватандоши Зиновий Новицкий билан денгиз тубида пиёда юрди ва ҳажми жуда кичрайиб кетган уммонни бориб кўрди.

«Орол фожиасини олимлар Чернобиль фожиасига тенглаштирмоқдалар ва ХХ асрнинг энг даҳшатли фалокати, дея эътироф этмоқда» дея бошланади сюжет.

Шунингдек, унда хабар қилинишича, жорий йилнинг 7-8 май кунлари ОҚХЖ (Оролни қутқариш халқаро жамғармаси) яна йиғилиб, Оролбўйи ҳудудларининг экологик муаммолари билан боғлиқ долзарб масалаларни муҳокама қилади.

«Инсоннинг ўйламай иш кўргани учун табиат қандай қаттиқ жазолаши мумкинлигини Орол фожиаси мисолида кўриб турибмиз», дея хулоса қилади журналист. Эфир чоғи ҳозирги ва келгуси авлодлар учун яхшигина эслатма бўладиган Мўйноқдаги кемалар қабристони ҳам намойиш этилди.

Сюжетда қум бўронлари, ҳозирда мелиорация ишлари бошлаб юборилган қуриб қолган олти миллион гектарлик Орол денгизи туби ҳақида ҳам гап боради. Қишлоқ хўжалиги фанлари доктори Зиновий Новицкий қурғоқчиликка ва шўр тупроққа ўта чидамли ўсимликларнинг кўчатлари кенг миқёсда ўтқазилаётгани ҳақида сўзлайди.

Сюжетда давлатимиз раҳбарининг БМТ Бош ассамлеясидаги нутқи ҳам келтирилади. Президентимиз ўшанда Орол денгизи фожиаси ҳақида гапира туриб, унинг харитасини намойиш қилди ва юзага келган вазиятнинг қанчалик жиддий эканини мисолда кўсатиб берганди.

Роберт Францев ўз сюжетини Орол денгизи қирғоғида якунлаган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech