25 Март 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +17 °C

Кейинги авлод
26 Фев  2019 1014

Ғолиб Турин политехника университетига қўшимча 30 фоизлик кириш баллига эга бўлади

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Истеъдодли ёшлари қўллаб-қувватлаш «Улуғбек» жамғармаси, шунингдек, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамкорликда истеъдодли ёш робототехниклар ўртасида «RoboCUP» телетанловни эълон қилади.

 

«RoboCUP» танлови Робо-сумо ва Робо-футбол йўналишларига бўлинади ва икки ёш тоифасида ўтказилади.

Робо-сумо йўналишида Ардуино платформаси асосида яратилган 16 та ўзини ўзи бошқарувчи роботлар ўртасида ўтказилади. Ушбу йўналишда иштирок этиш учун икки кишидан иборат жамоа ўз роботини яратиши лозим. Танлов ғолиблари Хитойда ўтказиладиган Аsian Science Camp лагерига йўлланмани қўлга киритадилар.

Робо-футбол йўналиши Lego конструктори асосида яратилган роботлар ўртасида ўтказилади. Ғолиблар Турин политехника университетига қўшимча тарзда 30 фоизлик кириш баллига ва қимматбаҳо совғаларга эга бўлади.

Танловда иштирок этиш учун жорий йилнинг 5 мартига қадар reg.mininnovation.uz сайтидаги онлайн-аризани тўлдириш талаб этилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech