18 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +20,9 °C

Хавфсизлик
13 Мар  2019 1402

Рембрандт Ван Рейн қаламига мансуб асар Маданият вазирлигига топширилди

Бош прокуратура томонидан 27 май 2014 йилда Яккасарой тумани ИИБ ТБ томонидан К.Й. га нисбатан Жиноят кодексининг 170-моддаси (алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан мулкий зарар етказиш) бўйича қўзғатилган жиноят иши юзасидан суриштирув ўтказилди, деб хабар бермоқда бош прокуратура матбуот хизмати.

 

Тергов томонидан аниқланишича, 28.08.2008 йили фуқаро А.П. ўз таниши бўлган К.Й.га рассом Рембрандт Ван Рейннинг муаллифлигидаги асарни 50 минг АҚШ долларига сотганлиги ва у ўз навбатида таниши бўлган Р.Ф. орқали асарни республика ташқарисига ноқонуний олиб чиқиб кетганлиги аниқланди.

2014-2018 йиллар даврида жиноят таркиби бўлмаганлиги ва жавобгарликка тортиш муддати тугаганлиги сабали жиноят иши бир неча марта тўхтатилган ва тугатилган.

Шундан кейин, фуқаро А.П. қабул қилинган қарорлардан норозилиги хақида Бош прокурор номига ариза билан мурожаат қилди.

Бош прокурор топшириғиға асосан ушбу жиноят иши Тошкент шаҳар ИИБ Тергов бўлимидан талаб қилиб олинди ва 04.06.2018 йили Бош прокуратуранинг ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармасининг иш юритувига берилди.

Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармаси томонидан 14.06.2018 йилда ўтказилган тезкор-тергов тадбирлар натижасида ушбу жиноят иши фош этилиб, Рембрандтнинг муаллифлик иши топилди.

Тергов натижаларига кўра, К.Й. ва Р.Ф. Жиноят кодексининг 182-моддаси 2-қисми (божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) ва 238-моддасининг 2-қисми (ёлғон гувоҳлик бериш) билан айбланувчи сифатида жалб қилинди ва 14.09.2018 йилдаги жиноят иши айблов далолатномаси билан судга юборилди.

Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман судининг 2018 йил 21 ноябрдаги ҳукмига кўра, К.Й. ва Р.Ф. айбдор деб топилди, асар эса давлат даромадига ўтказилди. Рембрандта Ван Рейннинг муаллифлик иши махсус комиссия аъзолари иштирокида тегишли процессуал тартибда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг масъул ходимларига тақдим этилди, дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech