20 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +23,6 °C

Биласизми?
24 Мар  2019 1499

Энг баҳайбат тираннозавр 30 йил яшаган

Олимлар 1991 йилда топилган мазкур динозаврни Скотти, дея номлашган. Бироқ бизнинг кунлардагина уни ўрганиш ишлари якунига етди.

Канаданинг Альберта университети тадқиқотчилари «The Anatomical Record» журналида ўз тадқиқотларини эълон қилишди. Мақолада ушбу топилманинг турдошлари ичида энг баҳайбати бўлгани ҳам эътироф этилган.

Ушбу тадқиқотнинг етакчи муаллифларидан бири Скотт Персонс уни «рексларнинг рекси», дея номлади. Унинг келтиришича, бир хил динозаврлар бошқаларидан узунроқ, бошқалари эса йирикроқ ва кучлироқ бўлади. Скотти эса, айнан, иккинчи тоифага киритилди, дея хабар тарқатди naked-science.ru.

Ушбу баҳайбат динозаврнинг суяклари 1991 йилда Саскачеван провинциясидан топилган. Қолдиқлар ётган қумлоқ (ушбу қатламнинг ёши 66-71 миллионга тенг) шу даражада қаттиқ ва зич эдики, суякларни ажратиб олишнинг ўзига ўн йилдан зиёдроқ вақт кетган. Барча қолдиқлар кавлаб олингач, олимлар унинг хусусиятларини ўргана бошладилар.

Масалан, улкан гўштхўр йиртқичлар сирасига кирувчи Скоттининг оёқ ўлчамларига қараб, 8,8 тоннадан зиёд вазнга эга бўлган, деган хулосага келиш мумкин. Бундан ташқари, олимлар у энг узоқ яшаган динозавр, деган фикрни ҳам илгари суришди. Тадқиқотларда аниқланишича, топилган динозавр ўлганда ёши 30 лар атрофида бўлган экан.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech