25 Март 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +17 °C

Маданият
21 Янв  2019 660

Реал воқеаларга асосланган фильм катта экранларда

“Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига асосан  “Ўзбекфильм” киностудиясида суратга олинган “Опа” фильмининг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Фильмнинг тақдимотини “Ўзбеккино” Миллий агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари Шуҳрат Ризаев ва  Республика Маҳаллалар бошқаруви кенгаши раиси Шавкат Жавлонов очиб беришди. Фильмда маҳалладаги инсонлар, уларнинг ҳаёти, турмуши реал воқеалар билан гавдаланади. Шу боис ўз ролини маҳорат билан ижро этган актёрларга Маҳаллалар бошқаруви кенгаши томонидан дипломлар ва совғалар тақдим қилинди.

Кинорежиссёр Аҳмаджон Унарбоев томонидан Фарғона вилоятида суратга олинган фильмда маҳаллаларда учраб турадиган турли-туман воқеалар, инсонларнинг бир-бирига оқибати, маҳалла фаолларининг ўз қишлоғини фаровон турмуши учун садоқат билан хизмат қилиши асосий ғоя сифатида кўрсатилади.

Мазкур фильмда бош қаҳрамон Юлдуз исмли аёл қишлоқ фуқаролар йиғини раиси лавозимида фаолият юритади. Қишлоқ аҳли унинг учун бир тан, бир жон  –  баридан ўз меҳрини аямайди, қариялар учун жонкуяр фарзанд эканлиги акс эттирилган.

Асосий ролларни Тамара Ҳазратқулова, Ражаб Адашев, Зилола Ғуломова, Ойша Жўраева, Шафоат Раҳматуллаева, Тоҳир Миралиев, Тоҳир Саидов, Абдураим Абдуваҳобов ва  кўплаб эл суйган актёрлар ижро этишган.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech