11 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8,9 °C

Хавфсизлик
12 Ноя  2019 973

Қуйичирчиқда газ чақнашидан олти нафар фуқаро жабрланди, 2 киши вафот этган

Бугун, 11 ноябрь куни Тошкент вилояти Қуйичирчиқ тумани, «Сурум» МФЙ, Намунали уй кўчасида жойлашган 1-уйнинг иситиш қозонидан табиий газнинг сизиб чиқиши натижасида чақнаш содир бўлган, деб хабар қилади ФВВ матбуот хизмати.

Бунинг оқибатида уйнинг том қисми қулаб тушган ва уй жиҳозлари ёнган. Бирламчи маълумотларга кўра, 2 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган. Бундан ташқари, 4 нафар фуқаро турли даражадаги тан-жароҳатлари билан Республика шошилинч тиббй ёрдам илмий марказига ётқизилган.

Воқеа жойига Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар вазирликлари ва вилоятнинг тегишли мутассадди раҳбарлари, Тез ҳаракат қилиш Республика кўп тармоқли маркази, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳар ёнғин-қутқарув отряди қутқарувчилари чиқишган.

Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech