22 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +39,6 °C

Ижтимоий ҳаёт
14 Фев  2019 1666

“Қуръони Карим” ва ўзбек тилидаги маънолари таржимаси” китоби сотувга чиқарилди

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг “Қуръони Карим” ва ўзбек тилидаги маънолари таржимаси” китоби сотувга чиқарилди, деб хабар бермоқда “Ҳилол нашр” нашриёт-матбааси матбуот хизмати.

“Мазкур китоб – китобхонларимиз томонидан мамнуният билан кутиб олинган “Тафсири Ҳилол”нинг қисқартирилган, махсус нашри бўлиб, унда фақат оятларнинг асли ҳамда маъноларнинг ўзбекча таржимаси берилган. Бу эса Қуръони Каримни тиловат қилувчилар учун қироат давомида оятларнинг мазмуни билан ҳам танишиб бориш имконини беради.

“Қуръони Карим” ва ўзбек тилидаги маънолари таржимаси”нинг муқаддимасидан ушбу нашрнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида кенг маълумот олишингиз мумкин”, – дейилади хабарда.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech