28 Февраль 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +8,2 °C

Бизнес
11 Фев  2020 709

ҚҚС тўлаш муддати узайтирилди

2020 йил 10 февралда Ҳукуматнинг 76-сонли  тегишли қарори билан Товарлар (ишлар, хизматлар)ни импорт қилишда қўшилган қиймат солиғи тўловчилар учун қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддатини узайтириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 октябрга қадар товарлар (ишлар, хизматлар)ни импорт қилишда ҚҚС тўловчилар учун ҚҚСни тўлаш муддатини узайтириш жараёни автоматлаштирилади.

Қарор билан тасдиқланган низомга кўра, ҚҚСни тўлаш муддатини узайтириш имкониятига эга бўлиш учун солиқ тўловчи давлат божхона хизмати органига ариза ва ҚҚС тўланиши таъминланишини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этади.

Давлат божхона хизмати органи ҚҚСни тўлаш муддатини узайтириш имкониятини бериш ёки уни рад этиш тўғрисидаги қарорни 5 иш кунида қабул қилади.

Муддатни узайтириш имконияти берилиши рад этилганда солиқ тўловчи 1 иш куни ичида рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда ёзма равишда хабардор қилинади.

Тўлов муддатини узайтириш имкони берилганда, унинг суммаси ва тугаш муддати кўрсатилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech