19 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,1 °C

Мамлакатимизда
22 Апр  2019 1036

Қозоғистондаги автоҳалокатда жабрланган фуқаролар Ўзбекистонга олиб келинди

Аввал хабар берганимиздек, 2019 йилнинг 20 апрел куни соат 05:09да Қозоғистон Республикаси Жамбул области Кордай раёнидан ўтувчи “Чимкент-Олмаота” йўналишидаги автомобил йўлининг 181 километрида, салонида 49 нафар йўловчиси бўлган автобус йўл-транспорт ҳодисасига учраган.

Фавқулодда вазият оқибатида вафот этганларнинг 3 нафари, жабрланганларнинг 13 нафари Ўзбекистон Республикаси фуқаролари эканлигини айтиб ўтгандик.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев топшириғига асосан, Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар, Ташқи ишлар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ва бошқа идоралар мутахассисларидан иборат Ҳукумат комиссияси тузилиб, Комиссия аъзолари шу куннинг ўзида йўл-транспорт ҳодисасида жабрланганларга ёрдам бериш, уларни Ўзбекистонга олиб келиш ҳамда фавқулодда вазиятнинг рўй бериш сабабларини ўрганиш учун воқеа жойига махсус бортда учиб кетишди.

Бортида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида жабрланган фуқаролар бўлган махсус борт 21 апрел куни соат 04:40 да Тошкентда қўниб, 13 нафар жабрланган фуқаролар зарурий тиббий ёрдам кўрсатиш мақсадида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига жойлаштирилди, деб хабар бермоқда ФВВ матбуот хизмати. Йўл-транспорт ҳодисасида вафот этган фуқаролар ҳам бугун ватанига олиб келинди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech