16 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент -3,6 °C

Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги делегацияси Ўзбекистонга келди

Бугун, 14 ноябрь куни Тошкентда Ўзбекистон ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари полковник А.А. Ташпулатов ва Қозоғистон ички ишлар вазирининг ўринбосари полковник А.Р. Заппаров раислигида Ўзбекистон-Қозоғистон Идоралараро мувофиқлаштириш ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Учрашувда давомида икки мамлакат бўлинмаларининг терроризм, экстремизм ва ноқонуний миграцияга қарши курашишда маълумот алмашиш бўйича фаолиятнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, шунингдек тезкор-қидирув фаолияти соҳасида Ўзбекистон ва Қозоғистон ички ишлар вазирликлари ўртасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди, деб хабар қилади мамлакатимиз ИИВ матбуот хизмати.

Учрашув якунида томонлар икки мамлакат чегара олди ички ишлар органлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган тадбирларни амалга ошириш бўйича Протокол, шунингдек, жиноятчиликка қарши курашиш бўйича 2020-2021 йилларга мўлжалланган биргаликдаги тезкор-профилактика чора-тадбирлари Режасини имзоладилар.

Ташриф доирасида Қозоғистон делегацияси Ўзбекистонда ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, хусусан Тошкент ва Самарқанд шаҳарлари ички ишлар бош бошқармаларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш, шунингдек туризм хавфсизлигини таъминлаш бўйича янгиланган бўлинмалари билан танишишди.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech