14 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +15,3 °C

Хавфсизлик
17 Июн  2019 1412

Қўйлиқдаги ёнғин бўйича Тошкент шаҳар ИИББ маълумот берди

Маълум қилинишича, 16 июнь куни соат 13:53 да Бектемир туманидаги “Давру Даврон авто” МЖЧга тегишли бўлган ва Тошкент халқа автомобиль йўлидаги “Кўкланги водий” улгурчи бозори ёнида жойлашган катта юклар автотураргоҳи ҳудудида ёнғин содир бўлган.

Ёнғинда 60-70 кв.м. майдонга жойлаштирилган ва бўш бўлган ёғоч қутилар ва тагликлар ёнган. Соат 14:35 да ёнғин тўлиқ бартараф этилган. Ҳодиса сабабли қурбонлар бўлмади. Жабр кўрганлар тўғрисидаги маълумотларга ва ёнғин сабабига аниқлик киритлмоқда, дейилади ИИББ маълумотида.   

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech