19 Январь 2020

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент -2,6 °C

Транспорт
14 Дек  2019 695

“Қўйлиқ”даги иккита кўчада автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади

15 декабрь соат 22:00дан 19 декабрь соат 23:00 га қадар Бектемир туманидаги асосий йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилади, деб хабар қилмоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ер ости юқори босимли газ қувурини таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани муносабати билан,

- “Қўйлиқ деҳқон бозори”нинг олд томони, Тошкент автомобил ҳалқа йўлидан Бектемир йўли кўчаси бўйлаб шу йўлга ўтиш (дублёр)  қисмигача бўлган оралиқдаги йўлнинг қатнов қисми автомобиллар ҳаракатланиши учун вақтинча ёпилади.

- “Қўйлиқ универсал савдо мажмуаси”нинг олд томонидан Бектемир йўли кўчаси бўйлаб Тошкент автомобил ҳалқа йўлига ўтиш  (дублёр)  қисмидаги оралиқдаги йўлнинг қатнов қисми автомобиллар ҳаракатланиши учун вақтинча ёпилади.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech