16 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент -3 °C

Энергетика
3 Дек  2019 522

Қорақалпоғистонда 155 млн. сўмлик ноқонуний ишлатилган электр энергияси қайта ҳисобланди

Ноябрь ойида “Ўзэнергоинспекция”нинг Қорақалпоғистон бўлими ва Мажбурий ижро бюроси билан биргаликда ўтказилган тадбирлар давомида истеъмолчиларнинг электр энергияси тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари ва электр энергиясидан фойдаланиш қоидабузарликлари аниқланди, деб хабар қилади Энергетика вазирлиги матбуот хизмати. 

Ўтказилган ўрганишлар давомида истеъмолчилар томонидан электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланмоқда ва ушбу ҳолатлар бўйича қоидабузарликка йўл қўйган истеъмолчиларга нисбатан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги қарори билан тасдиқланган электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари талабларига асосан етказилган зарар бўйича ҳисобга олинмаган электр энергияси қайта ҳисоб-китоб қилинаётир.

Жумладан, Тўрткўл тумани “Тўрткўл қурувчи таъмир идеал“ МЧЖга тегишли ғишт маҳсулотларини ишлаб чиқариш цехида 83,2 миллион сўм, “Bodanli Acman” фермер хўжалигида 13,8 миллион сўм ва Амударё тумани “Жумуртау Нерудник“ МЧЖга тегишли тош майдалаш цехида электр энергиядан фойдаланиш бўйича 58 миллион сўм қайта ҳисоб-китоб қилинган. 

Ачинарлиси, бундай ноқонуний ҳолатларни айрим истеъмолчилар билиб туриб қилганидир.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech