14 Ноябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +7,8 °C

Молия
6 Ноя  2019 413

Қўқонда банк хизматлари маркази иш бошлади

Ўзсаноатқурилишбанкнинг Қўқон филиали қошида Банк хизматлари маркази очилди, деб хабар қилади банк матбуот хизмати.

Ўзсаноатқурилишбанк томонидан банк-молия хизматлари етиб бормаган шаҳар марказларидан олисдаги қишлоқ ва овулларда ҳам замонавий тизимда хизмат кўрсатишни ташкил этиш ишлари фаол олиб борилмоқда.

Хусусан, замонавий ёндошувлар асосида барпо этилиб, аҳоли эътиборига ҳавола этилаётган Банк хизматлари марказининг навбатдаги Қўқон шаҳрида ишга туширилди.

Марказ илғор коммуникация воситалари ҳамда замонавий мебеллар билан жиҳозланган. Уларда малакали банк ходимлари юридик ва жисмоний шахсларга кенг кўламли банк ва консалтинг хизматларини кўрсатади. Ҳисоб рақам очиш, кредит олиш учун ариза бериш, онлайн омонатни расмийлаштириш, барча турдаги тўловлар ҳамда халқаро пул ўтказмалари марказдаги хизматлар сирасига киради.

Марказда 24/7 режимида фаолият кўрсатувчи замонавий банкоматлар билан жиҳозланган. Ҳудуд аҳолиси ҳамда меҳмонларига миллий ва халқаро пластик карталаридаги маблағларини нақдлаштириши, коммунал, уяли алоқа операторлари, шаҳар телефонлари, кабель телевидениеси, интернет хизмати учун тўловларни амалга оширишларига қулай шароит яратади.

Ушбу марказ билан Ўзсаноатқурилишбанк тизимида банк хизматлари марказлари 27 тага етди.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech