10 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +9,3 °C

Энергетика
22 Авг  2019 665

Энергетика вазирлиги тизимида қонунбузарларга чора кўрилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги қуйи ташкилотларида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш борасида тегишли ишларни амалга оширмоқда.

Вазирлик матбуот хизматининг маълумотига кўра, 2019 йил 1 август ҳолатига кўра, дастлабки ҳисоб-китоблар бўйича 1,9 млрд. сўм зарар етказилганлик ҳолати бўйича энергетика тизимидаги қуйи ташкилотлар ишчиларига нисбатан прокуратура томонидан 25 та жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят ишлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг «талон-тарож қилиш», «фирибгарлик», «электр, иссиқлик энергияси, газ ва сув тармоқларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш»,«мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш», «сохталаштириш» ва бошқа моддалари бўйича қўзғатилган.

Энергетика тизимидаги қуйи ташкилотларнинг айбдор шахсларига нисбатан озодликдан маҳрум этиш (3 киши), ахлоқ тузатиш ишлари (2 киши), жарима (1 киши) ва бошқа жазо чоралари тайинланди.

Ҳозирги вақтда етказилган зарардан 116,3 млн сўми энергетика тизимидаги қуйи ташкилотларнинг ҳисоб-рақамларига қайтарилган.

Шунингдек, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 21,1 млн сўм миқдорида зарар етказганлик ҳолати бўйича Зирабулоқ магистрал газ тармоғи бошқармасининг 2 нафар ходимига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech