14 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +14 °C

Хавфсизлик
9 Окт  2019 240

Қўлбола усулда тайёрланган 106,5 млн. сўмлик алкоголь маҳсулотлари савдосига чек қўйилди

Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани Ўзбекистон овул фуқаролар йиғини ҳудудида туман давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган профилактик тадбирлар давомида эгри йўлни танлаган “тадбиркорлар” фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати хабар қилади.

Тадбир давомида фуқаро Х.Р. ва С.С.лар ўзаро тил бириктирган ҳолда Тўрткўл тумани Ўзбекистон ОФЙда жойлашган уйларида қўлбола усулда алкоголь маҳсулотларини тайёрлаб келаётганлиги аниқланди. Ушбу фуқароларга холис гувоҳлар иштирокида баённома расмийлаштирилди.

Сохта тадбиркорлар С.С. ва Х.Р.ларга тегишли бўлган қўлбола усулда ишлаб чиқарилган 106,5 млн. сўмлик ароқ ва мазкур маҳсулотни тайёрлашга мўлжалланган 14,8 млн. сўмлик анжомлар далилий ашё сифатида олинди, дейилади хабарда.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech