19 Апрель 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +19 °C

Ижтимоий ҳаёт
30 Мар  2019 602

Қизларнинг қадри тушиб кетяптими?

"Бор товоғим, кел товоғим" ёхуд ҳалиям давом этаётган ким ўзар тўйлар ҳақида мулоҳаза.

Фейсбук ижтимоий тармоғида қуйидагича хабарни қолдиришган. Бу хабар юртимизда ҳалиям қудаларнинг  сут пули, ота оши, уйни тўлдир, сарпо ол каби келин томонга бўлаётган қатъий талаблари барҳам топмаганини кўрсатяпти.

"Бир қизимизни фотиҳасини қилдик. Фотиҳадан олдин қудалар бошқача гапиришган, ҳамма нарсани камайтирамиз ҳеч нарса керак эмас, деб... Сут  ҳақи  деб аталадиган пулни очиб қарасак ичидан 500 доллар чиқди. Қуда тараф телефон қилиб 500 долларни ичида кўйлакни ҳам, ошни ҳам пули, мебельга ўзингиз етказасиз деб шарт қўйди. Ош қилмаймиз деб келишганмиз-ку деб айтсак, орзу-ҳаваси йўқми  отасини, ош қилади, деб турволишди. Майли, орага совуқчилик тушмасин деб индамаяпмиз... Йигитнинг ёши ўттизда. Шунга қарамасдан онасининг гапига киради..."(хатолари таҳрир қилинди)

Ҳалиям юртимизда бу иллат болалаётгани ачинарли. Ҳатто куёв бўлмиш ёшини олиб, катта бўлган бўлса ҳам "ақлини олмаган"и, ўз мустақил фикри йўқлиги ҳам кишини ўйлантиради.

Тармоқ фойдаланувчиларининг беш юзга яқини бу борада ўз фикрини билдирган. Улар асосан зудлик билан тўйни тўхтатиш кераклигини, бугун алдаб, мол-дунё учун ҳеч нарсадан қайтмайдиган одамлардан келгусида қандай қайнона-қайнота, қандай эр чиқиши мумкинлиги қаттиқ танқид қилинмоқда.

Шулардан баъзиларини келтирамиз.

Темур Маликов: Бу куёв қайси ғурур билан келин тарафдан келган кроватда ётади?  Кечми кечмасми, тўйни тўхтатиш керак.

Барно Сатторова: Қиз  бола шунча ҳам арзон бўладими, агар қизни қадри  бўлмаса умрини охиригача бўлмайди.

Саида Султонова: Орзу-ҳавас молу-дунё деб  яшайдиган оилада қиз  тинч яшамайди. Камига ҳеч  ким кафолат бермайди, эртага молпараст қайнона ажратмайди деб.

Бу каби фикрларни кўплаб келтириш мумкин. Аммо қайнона ҳам оналигини, қайнота эса оталигини, куёв эса эркак, энг муҳими келажакда ота бўлишини англамас экан бу муаммо ечим топмайди.

Қизларимизнинг қадри қаерда қолди? Қандай замонда яшаяпмиз ўзи?

"Дарахтни тепсанг, қиз ёғилади", деб аёллар қадрини ерга ураётган йигитларга бир гап, статистик маълумотларни бир қайта кўздан кечиришсин, шунда бу ўзини алдаш экани маълум бўлади.

Кимлигимизни унутиб, келажагимизни барбод қилиш билан нимага эришамиз?

Хулоса чиқариш яна ўзингиздан.

 

Барно Мелиқулова.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech