22 Июль 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +28,3 °C

Хавфсизлик
25 Фев  2019 1249

Қимматга тушган қинғирлик

Фарғона вилояти божхоначилари мамлакатимизга ноқонуний олиб кирилаётган товар-моддий бойликлар, хусусан, сифати кафолатланмаган озиқ-овқат маҳсулотларининг навбатдагисини фош этишди, деб хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси.

 

 “Фарғона” чегара божхона пости ходимлари томонидан қўшни мамлакатдан кириб келган фуқаро Д.Ғ.нинг “МАN” русумли юк автомашинаси юкхонасида махсус яширин жой борлиги аниқланди. Текширишлар натижасида яширин жойга умумий қиймати 702,2 миллион сўмни ташкил этувчи маҳсулотлар беркитилгани маълум бўлди. Яширин олиб кирилаётган: 3244 дона сифати кафолатланмаган биологик фаол қўшимчалар, 239 килограмм қовун ва тарвуз уруғи ҳамда 78 килограмм шоколад маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech