18 Август 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +30,8 °C

Спорт
18 Фев  2019 1230

Қиличбозлик. Марказий Осиё I Очиқ чемпионатида умумжамоа ҳисобида Ўзбекистон ғолиб бўлди

15-17 февраль кунлари пойтахтимиз Марказий Осиё қиличбозлик Конфедерациясининг I Очиқ чемпионатига мезбонлик қилди. Беллашувларда Конфедерацияга аъзо Афғонистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон мамлакатларидан 150 нафардан зиёд ўсмирлар ва кадетлар совринли ўринлар учун кураш олиб боришди.

 

Уч кун давом этган беллашувларда 36 та медаль қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади, деб хабар бермоқда Миллий олимпия қўмитаси. Спортчиларимиз мусобақа давомида 11 та олтин, 9 та кумуш ва 16 та бронза медалига сазовор бўлишди. 1 та олтин медаль эса Туркманистоннинг иккинчи ўриндан жой олиши учун етарли бўлди. Қозоғистон вакиллари 2 та кумуш ва 7 та бронзага эга чиқишди. Қирғизистонлик ёш қиличбозлар эса мусобақада 1 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритишди. Афғонистонлик спортчилар эса мусобақани медалсиз якунлашди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech