13 Декабрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +5,5 °C

Хавфсизлик
4 Дек  2019 359

Қибрайдаги боғчада 180,4 млн. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари талон-торож қилинди

Мактабгача таълим вазирлиги томонидан Қибрай тумани 25-сонли мактабгача таълим муассасасида текширув ўтказилган. Текширувда Қибрай тумани 25-сонли мактабгача таълим муассасасида 180,4 млн. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинганлиги аниқланди, деб хабар қилади бош прокуратура матбуот хизмати.

Хусусан, муассаса омборидаги махсулотлар саноқдан ўтказилганда, 33 хил турдаги 21,6 млн. сўмлик озиқ-овқат маҳсуотлари камомади борлиги аниқланган.

Бундан ташқари, 2018-2019 йиллар давомида 4,1 тонна 134,7 млн. сўмлик гўшт ҳамда 7,9 минг литр 24 млн. сўмлик сут маҳсулотлари ташкилот тарбияланувчиларга берилмасдан ўзлаштириб юборилган.

Мазкур ҳолат юзасидан 19.11.2019 йилда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қибрай тумани бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича туман прокуратурасига юборилган.

Жиноят иши бўйича ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов натижаси хақида қўшимча хабар берилади.

(Тошкент вилояти МТБ бошлиғининг 27.11.2019 йилдаги буйруғига асосан Қибрай туманидаги 25-сонли мактабгача таълим муассасаси мудираси З.С. эгаллаб турган лавозимдан озод этилган).

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech