
Ижтимоий ҳаёт
19
Июл 2019
864
Пойтахтдан оқиб ўтувчи каналда қайиқларда сайр қилиш маскани очилади
Жорий йилнинг 21 июлидан “Бўзсув” каналининг Минор масжидига туташ ҳудудда Венеция усулидаги қайиқларда сайр қилиш маскани очилади, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.
Хабарингиз бор, ўтган давр мобайнида мазкур ҳудудда ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, канал атрофи тозаланди, қирғоқ бўйлари мустаҳкамланди. Аҳоли дам олиши, маданий ҳордиқ чиқариши учун талаб этилган шароитлар яратилди. Жумладан, ўриндиқлар, ёритгичлар ўрнатилди, бепул WiFi ҳудуд ташкил этилди.
Шунингдек, тадбиркор томонидан 4 та 4 кишилик “Гондола” қайиқлари ҳамда 1 та 8 кишилик моторли сайр қайиғи олиб келинди.
Энди ушбу маскан юртдошларимиз ва шаҳримиз меҳмонлари сув бўйида мароқли ҳордиқ чиқаришлари учун хизмат қилади.