25 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +32,4 °C

Яшил сайёра
13 Мар  2019 1193

Қашқадарёда писта, бодом ва доривор ўсимликлар плантациялари барпо этилади

Қашқадарё вилоятида ўрмон хўжалиги соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори (213-сон, 12.03.2019 й.) қабул қилинди.

 

Қарорга мувофиқ, Чироқчи туманида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимида Қумдарё давлат ўрмон хўжалиги ташкил этилади. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали маълум қилмоқда.   

Мазкур ўрмон хўжалигининг асосий вазифаси, жумладан писта, бодом ва доривор ўсимликлар плантацияларини барпо этиш, ўрмонларни тиклаш, иҳота ўрмонзорларини кўпайтириш, эрозияга қарши дарахтзорлар барпо этиш ҳисобланади.

Бундан ташқари қарорга кўра, Қашқадарё вилояти давлат ўрмон хўжаликларидаги 7 минг гектар ҳудудда 2019–2020 йилларда писта, аччиқ бодом, ёнғоқ ва чаканда (облепиха) плантациялари барпо этилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech