16 Сентябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +13,6 °C

Ҳарбий
21 Июн  2019 864

Қарши туманида осмон остидаги очиқ музей ташкил этилди

Қашқадарё вилоятининг Қарши туманидаги Хонобод ҳарбий аэродроми 10329-сонли ҳарбий қисм ташкил этилганлигининг 70 йиллиги муносабати билан мазкур ҳарбий қисм юбилей тадбири ташкил қилинди.

Тадбир давомида ҳарбий аэродромда беш турдаги самолётлар ва марказда учувчининг рамзий ҳайкали жой олган мусаффо осмон остидаги очиқ музейининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.

Шунингдек, вилоятнинг ўзига хос жиҳатлари акс эттирилган кўргазмалар ва китоб ярмаркалари ташкил этилди.

Қарши шаҳри яқинида жойлашган ушбу аэродромда ҳарбий хизматчилар томонидан амалий парвоз машқлари ўтказилиб, машғулотларда маҳоратли учувчилар амалий кўникмасини мустаҳкамлаб, миллий армиямиз жанговар шайлиги ва қудратини оширишга ҳамда само сарҳадларимиз мусаффолигини таъминлашга доим жанговор шай эканлигини исботлашди.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech