18 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +29,1 °C

Хавфсизлик
14 Июн  2019 454

Қалбаки тилла тақинчоқ учун тўланган 4 200 000 сўм қайтарилди

Қимматбаҳо тақинчоқларнинг ҳақиқий бўлиб чиқмаган ҳолатлар тез-тез учраб туради. Сабаби айрим “заргар ёки тадбиркорлар” мўмай пул топиш мақсадида, истеъмолчиларни чув тушириш орқали сохта бриллиант тақинчоқларни сотишдан ҳам таб тортишмайди.

Ғиждувон туманида ана шундай ҳолат кайд этилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси матбуот хизмати.

Ғиждувон туманида яшовчи фуқаро Д.Сафарова тумандаги тилла тақинчоқлар бозори растасидан 4 200 000 сўмга бриллиант кўзли узук сотиб олади. Уни уйига олиб боргач ушбу бриллиант кўзли тақинчоқ сохта эканлигини билиб қолади. Сотувчига мурожаат қилганида, у тақинчоқ сохта эканлигини тан олмайди ва пулни қайтариб бермаслигини айтади.

Вазият Федерация мутахассислари томонидан ўрганилганда, истеъмолчи чиндан ҳақ эканлиги, узук сохта эканлиги аниқланади. Истеъмолчи Д.Сафарованинг 4 200 000 сўм пули тўлиқ қайтариб олиб берилди ва тадбиркорга нисбатан қонун доисрасида тегишли далолатнома ҳужжатлари расмийлаштирилади.

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech