25 Июнь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +25,7 °C

Мамлакатимизда
21 Мар  2019 1113

Q-Box мосламасидан қайси мақсадларда фойдаланилади?

Инновацион ривожланиш вазирлиги мутахассислари жорий йилнинг 11–20 март кунлари Қашқадарё, Самарқанд, Навоий, Бухоро, Хоразм вилоятлари ва Қорақалпоғистон республикасидаги умумий ўрта таълим муассасаларига Q-Box мосламаларини  ўрнатди. Мазкур мослама республикамизнинг чекка ҳудудларидаги мактаблар, коллежлар ОТМлар ва бошқа таълим муассасаларида таълим олаётган ўқувчи ҳамда талабаларга Wi-Fi тизими шаклида таълим дастурларини ва маълумотлар базасини ўз ичига олган улкан имкониятдир.

Унга компьютер, смартфон, планшет, ноутбук орқали худди Wi-Fi ускунасига улангандек кириб, ўзи истаган ресурслардан фойдаланиши мумкин. Бошқача қилиб айтганда, интернетга уланмасдан туриб, айнан ушбу тармоқ бера оладиган маълумотларга эгалик қилиш имкониятини тақдим этади.

Қашқадарё (5та), Навоий (6та), Бухоро (5та), Хоразм (5та), Самарқанд (5та) вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикасининг (6та) чекка ҳудудларида жойлашган умумий ўрта таълим мактабларига, шунингдек, Самарқанд давлат чет тиллари институти, Самарқанд ветеринария тиббиёт институтига Q-Box мосламалари ўрнатилди ва улардан фойдаланиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Асилабону Ҳамзаева

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech