21 Октябрь 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +11,4 °C

Инвестициялар
24 Сен  2019 448

Пскентда қарийб 2 минг иш ўрнига эга технопарк қурилиши мумкин

Туман ҳокими Шуҳрат Аҳмедов хитойлик инвесторлар билан учрашди. Учрашувда туманнинг инвестицион салоҳияти, бу ерда яин келажакда амалга ошириладиган ишлар кўлами ҳақида сўз борди, деб хабар қилади Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

Ўз навбатида, нуфузли Хитой компаниясининг директорлар кенгаши раиси жаноб Юэ Хэфу жаноблари истиқболдаги бизнес лойиҳалар ҳақида сўзлаб берди.

Шундан сўнг, хитойлик тадбиркорлар истиқболли лойиҳа учун зарур ер майдонини бориб кўришди. Туман ҳокимлиги томонидан уларга транспорт ва инфраструктура нисбатан яхши ривожланган 3 та ҳудуддан ер майдони кўрсатилди.

Мазкур лойиҳа амалга ошса, келгусида қарийб 2 мингта янги иш ўрни яратилади.

Дастлабки ҳисоб-китобларга қараганда, 150 миллион доллар қийматидаги бу инвестицион дастур орқали Пискентда электрон техника ишлаб чиқариладиган йирик қувват фаолият кўрсата бошлайди.

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech