25 Май 2019

00:00:00 (GMT+5)

Тошкент +18,6 °C

КШҲБ бўйича музокараларнинг иккинчи раунди Брюсселда бўлади

2019 йилнинг 4-7 февраль кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси билан Европа Иттифоқи ўртасида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим (КШҲБ) бўйича музокараларнинг биринчи раунди бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.

Томонларнинг нуфузли делегацияларига Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов ва Европа ташқи фаолият хизматининг бошқарувчи директори ўринбосари Лук Девин бошчилик қилди.

Битим лойиҳаси тузилмаси бўйича бир хил тушунчага келинди ва учта гуруҳга бўлиниб, ҳужжат лойиҳасининг барча бўлимлари батафсил ва конструктив равишда муҳокама қилинди ва мумкин бўлган ўзаро мақбул қоидалар белгиланди.

Ўзаро келишувга кўра, Битим лойиҳасининг савдо қисми бўйича экспертлар учрашувлари Ўзбекистоннинг тегишли вазирликлари вакиллари иштирокида ҳафтанинг охирига қадар давом этади.

КШҲБ бўйича музокараларнинг иккинчи раундини Брюссел шаҳрида ўтказишга келишиб олинди.

Европа делегациясининг Тошкент шаҳрида бўлиши чоғида “Бош преференсиялар тизими плус” (“БПТ+”) мақомини олишга Ўзбекистон талабномасини тайёрлаш бўйича маслаҳатлашувлар, “БПТ+” мақомони олишнинг устунликлари билан таништириш мақсадида мамлакатимиз ишбилармон доиралари вакиллари учун брифинг ҳам бўлиб ўтди.

 

 

Ўхшаш янгиликлар

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech